Наманганда ўқитувчи ўқувчисини дўппослади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги 58-сонли мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани акс этган видео тарқалди.

Ҳолатга вилоят ИИБ Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат ўша куннинг ўзида туман ИИБ томонидан назоратга олинган. 

Терговга қадар текширув хужжатларига кўра, Давлатобод тумани ХТБга қарашли 58-сонли мактабнинг “География” фани ўқитувчиси Э.М. 2022 йил 13 октябрь куни соат 16:10 ларда ўзи синф рахбарлик қилаётган ушбу мактабнинг 5-в синфига кириб, 2011 йилда туғилган ўқувчиси Х.М.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, баданининг турли жойларига қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказган. 

Мазкур ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, Наманган шахар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

818

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг