Наманганда Тўрақўрғон ва Давлатобод туманлари чегаралари ўзгартирилади
Жамият
−
20 Апрель 2022
5808Наманган шаҳрини инвестицион ва туристик жозибадорлигини ошириш мақсадида “миллионли шаҳар”га айлантириш учун, шаҳарга чегарадош бўлган Тўрақўрғон тумани ҳудудидан 472,4 гектар ер майдонини қўшиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ҳамда Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод туманининг ҳудуди чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарорида белгиланмоқда.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини қабул қилинади ва:
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод туманининг ҳудуди чегаралари ўзгартирилади.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан 472,2 гектар (шундан 416,9 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Давлатобод тумани таркибига ўтказилади.
Қарорга мувофиқ Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод туманининг ўзгартирилаётган ҳудудлари чегараларининг тавсифи ва картографик чизмаси чегаралари чизиғи тавсифи тасдиқланади.
LiveБарчаси