Наманганда трансформатор ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 27 ноябрь куни Наманган шаҳри Қизилкўприк даҳасида трансформатор ёниб кетди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Унга кўра, қиш мавсуми яқинлашиб, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида электр энергиясининг истеъмоли ошиши, аҳоли хонадонларини иситишда ноқонуний электр иситиш жиҳозларидан кўп фойдаланилганлиги боис Наманган шаҳар “Ишонч” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1455-сонли трансформатор пунктида 27 ноябрь куни соат 18:05 лар атрофида қисқа туташув натижасида, трансформатор пункти ёнишига сабаб бўлган. 

Ҳозирда “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”нинг махсус ишчи гуруҳи томонидан муаммони бартараф этиш чоралари олиб борилмоқда ва тез фурсатларда маҳалла электр таъминотига улаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентда электр энергиясидаги узилиш метро ҳаракати ва жонли эфирдаги депутатлар дебатига таъсир қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Наманган трансформатор

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг