Наманганда поезд ва Lacetti тўқнашди. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Наманганда Lacetti ва ҳаркатланиб келаётган поезд иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада Lacetti’да бўлган йўловчилар вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар қилди. 

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни тахминан соат 18:30 да Наманган шаҳрида Aндижондан ҳаракатланиб келаётган юк поезди ва Lacetti русумли автомашина тўқнашган. Натижада Lacetti’да бўлган ҳайдовчининг оила аъзолари воқеа жойида вафот этган.

Воқеа содир бўлган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли айтишича, поезд йўли ёритиш чироқлари билан таъминланмаган. Керакли йўл белгилари ҳам ўрнатилмаган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг