Наманганда Nexia 2 каналга тушиб кетди
3-саҳифа
−
04 Январь 2023
6300Кеча, 3 январь куни Наманган вилояти Чортоқ тумани “Айқирон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига Nexia 2 русумли автомобили тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотган ва машинаси билан каналга тушиб кетган. Автомобилда ҳайдовчидан ташқари бир нафар йўловчи бўлган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Хабарда ёзилишича, ФВВ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобилни каналдан олиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, худди шу куни Сурхондарёда ҳам Labo автомобили каналга тушиб кетган, оқибатда эса ҳайдовчи ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси