Наманганда MAN юк машинасига бориб урилган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
11 Июль 2021
5027Наманган вилоятида Damas ҳайдовчиси MAN юк машинасига бориб урилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 10 июль куни соат 00:20 ларда Тошкент - Ўш йўлининг 240-километрида Поп тумани “Қўшминор” МФЙ ҳудудида Фарғона вилоятида яшаган фуқаро Damas русумли автомашинасини Водий – Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қолган. У шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Андижон вилоятида яшовчи фуқаро бошқарувидаги MAN русумли юк автомашинанинг орқа қисмига урилган.
Оқибатда Damas автомашинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси