Наманганда Lacetti билан тўқнашган “Жигули” ёниб кетди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст тумани йўлида "Жигули" ва Lacetti автомобиллари тўқнашиб, оқибатда "Жигули" ағдарилиб, буткул ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси изоҳ берди.

Қайд этилишича, бугун, 27 август куни Чуст туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 03:45да, 112 Фарғона халқа йўлининг 52 кмда Наманган–Тошкент йўналишида харакатланаётган Lacetti ва ВАЗ 2107 автомобили иштирокида йўл-транспорт ходисаси содир бўлиб, ВАЗ 2107 ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Келиб тушган хабарга асосан Фавқулодда вазиятлар бошқарма ва қутқарувчилар воқеа жойига юборилган ва ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида жабирланганлар бор, ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг