Наманганда коронавирусдан соғайганлар сони яна кўпайди
Жамият
−
02 Май 2020
6170Наманган вилоятида 17 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 2 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Бугунги илк қувончли хабар: Наманган вилоятида 17 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, шифо топганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 8 нафари эркак, 9 нафари аёллардир. Беморларнинг барчаси Наманган вилоятидан (7 нафари Наманган шаҳридан, 5 – Уйчи туманидан, 4 – Наманган туманидан, 1 нафари эса Янгиқўрғон туманидан). Улар орасида энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 6 ёшда.
Маълумот учун, Наманган вилояти бўйича шу пайтга қадар 72 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 89 нафарга етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1229 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда коронавирус юқтирганлар 2094 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 9 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь