Наманганда хотинини ўйнаши билан ушлаб олган эр уни “самосуд” қилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида фуқаро хотинини ўйнаши билан тутиб олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Н.Н. жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 23:00 ларда, яшаш хонадонида турмуш ўртоғи Д.К. билан М.У.ни ишқий муносабатда бўлаётган вақтида ушлаб олган. Сўнг 10 нафар қариндош ва маҳалладошлари билан М.У.ни арқон билан боғлаб, ҳолатни тасвирга олиб, ҳеч бир розиликсиз қонунга хилоф равишда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 13 октябрь санасида Янгиқўрғон туман судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Судда фуқаро Н.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб ҳисобланиб базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, Д.К.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари ҳисобида жарима жазоси тайинланган. Фуқаро М.У.га эса 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, воқеада иштирок этган ҳамда уни тасвирга олиб, тарқатган шахсларга ҳам жарима жазоси белгиланиб, 5,7 ва 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4578

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг