Наманганда хонадонда газ портлаши натижасида икки ёш бола шифохонага ётқизилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 18 июль куни Наманган вилояти Чортоқ тумани “Боғистон” МФЙ Ўзбекистон кўчаси 5-уйда газ ва ҳаво аралашмасининг чақнашидан ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар тарқатди.

Ёнғинга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган ва ёнғиндан уйнинг 120 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида уйнинг 60 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда уйдаги маиший газ баллонидан фойдаланиш қоидаларининг бузилишидан газ ва ҳаво арашмасининг чақнаши юзага келган ва натижада уй эгасининг 2005 ва 2008 й.т. фарзандлари куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилганлиги маълум бўлган. Болаларнинг аҳволи қониқарли.

Ҳозирда мазкур ёнғин туфайли келиб чиққан моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ ЁХББ

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг