Наманганда каналда оқиб кетаётган аёл қутқариб қолинди
Жамият
−
16 Июнь 2021
4194Кеча, 15 июнь куни соат 19:40 ларда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида каналда оқиб кетаётган аёл қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Чортоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари “Катта Наманган канали”да аёл оқиб кетаётганини кўриб қолган. Шундан сўнг, ФВВ ходимлари зудлик билан қутқарув ишларини амалга оширганлар. Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро хушсиз ҳолда қутқариб олиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ўзига келтирилган аёл туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирги вақтда қутқарилган инсоннинг аҳволи ўнгланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь