Наманганда Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият
−
15 Август 2022
10952Наманган вилоятидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳида сақланаётган муқаддас Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 августидан 10 августига ўтар кечаси соат тахминан 00:04 да номаълум шахслар Чортоқ тумани “Балиқкўл” МФЙда жойлашган Султон Увайс Қараний зиёратгоҳида сақланётган “Қуръони Карим” китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаб, номаълум томонга яширинган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат Наманган вилояти прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в”,“г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирда жиноятни содир этган номаълум шахсларни қидириб топиш юзасидан ташкил этилган гуруҳ томонидан тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Қидирув ишларининг натижаси бўйича қўшимча маълумот тақдим этамиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь