Наманганда қалбаки $10,6 мингни муомалага чиқармоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Наманганда 10,600 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки чет эл валютасини муомалага чиқармоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Учқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси билан судланган фуқаро Т.Ш. шахсий тинтувдан ўтказилганида, унинг ёнида 10 600 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки чет эл валютаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. 

Терговга қадар текширув давомида у қалбаки хорижий валюталарни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган М.Б.дан олгани маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинган.

Аниқланишича, Қирғизистон Республикаси фуқароси бўлган “Тинар” исмли шахс томонидан айланма йўллар орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига ўтказилган ушбу қалбаки валюталар Тошкент шаҳрида муомалага чиқарилиши керак бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Т.Ш. ва М.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг