Наманганда фуқаро қарзга олган Gentraʼни бировга сотиб юборди

Жамият

image

Наманган вилоятида фуқаро сотиб олган Gentra русумли машинани қарзини тўламасдан бошқа бировга сотиб юборди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, 2023 йилнинг 4 апрель куни Наманган тумани “Навқирон” маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан ИИБга мурожаат қилган. Унда айтилишича, шу йилнинг 21 январь куни Наманган шаҳар “Орзу” маҳалласида яшовчи муқаддам судланган шахс унинг ишончига кириб, Gentra русумли автомашинасини 17 500 АҚШ долларига сотиб олишга келишган. Пулларини 10 кун муддатда беришини айтиб, алдаб 7 500 АҚШ долларини бериб, қолган пулларни бермаган. Автомашинани эса бошқа шахсга сотиб юборган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2023 йил 21 апрель куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг