Наманганда эшак гўшти сотилгани айтилмоқда. ИИБ изоҳ берди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Наманганда эшак гўштини сўйганлар ушлангани ҳақида хабар тарқалди. Унда эшак гўшти сотувга чиқиб кетган бўлиши ҳам мумкинлиги айтилганди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди. 

Маълум бўлишича, кеча, 16 октябрь куни ИИБ 102 қисқа рақамига “Бобуршоҳ” МФЙ, Бобуршоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли уй олдидаги чиқинди ташлаш жойига М-412 русумли автомашина хайдовчиси эшакнинг ички аъзоларини ташлаб кетаётгани тўғрисида хабар берилган. 

Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилганда, Уйчи туманида туғилган фуқаро шу куни сўйилган эшак гўштидан чиққан чиқиндиларни акасининг уйидан олиб, чиқиндихонага ташлаб кетгани аниқланган. 

Маълум бўлишича, унинг акаси 16 октябрь куни Янгиқўрғон туманида жойлашган ҳайвон бозоридан 3 бош эшакни 580 000 сўмга сотиб олиб, хонадонида сўйган. Гўшт маҳсулотларини у Наманган шаҳрида яшовчи 73 ёшли танишига сотган. 

Гўштни сотиб олган фуқаро шаҳарда жойлашган ҳайвонот боғида “экспедитор” бўлиб ишлашини, ҳайвонларга кунлик озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш билан шуғулланишини маълум қилган. У 16 октябрь куни 600.000 сўмга гўшт маҳсулотларини сотиб олган ва ҳайвонот боғидаги ҳайвонларга берган. У эшак гўштини мунтазам равишда сотиб олган.

Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ томонидан текширув харакатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

461

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг