Наманганда эркак маст танишини уриб ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
10 Май 2021
5991Наманган вилоятининг Поп туманида маст ҳолдаги эркакларнинг ўзаро жанжали аянчли якунланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Жорий йилнинг 6 май куни соат 22:00 ларда Ҳазратибоб шоҳ кўчаси ҳудудида 38 ёшли Д.Умиджон 52 ёшли Г.Тохиржон билан маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолишлари оқибатида уни юз қисмига бир маротаба мушти билан урган. Натижада Г.Тохиржон бўй баравари йиқилиши натижасида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.Умиджонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давомида марҳум Г.Тохиржон Д.Умиджонни ёшлигида содир қилган ўғрилигини эслатиб мазах қилиб, уни юз қисмига бир шапалоқ урганлиги натижасида ушбу жиноят келиб чиққанлиги аниқланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси