Наманганда Cobalt уриб юборган пиёда вафот этди

Жамият

image

Наманган вилояти Поп туманида 28 ёшли фуқаро Cobalt уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 март куни соат 23:30 ларда, Поп-Темирйўл станцияси йўлининг 1-километри – Поп тумани Хўжаобод маҳалласи ҳудудида, ҳайдовчи бошқа фуқаронинг номида бўлган Cobalt русумли автомобилни ишончнома орқали Исковут йўналишида бошқариб бораётиб, харакат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонида кетаётган пиёда – 1993 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Оқибатда  пиёда кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, жорий йилнинг 30 март куни вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 март куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши ушбу кодекснинг 266-моддаси 2-қисмига малакаланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг