Наманганда ариқдан қон оқаётгани аниқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 18 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Наманганда мактаб олдидаги ариқдан қон оқаётгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ФВБ ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Наманган шахар Ички ишлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан воқеа жойи яъни “Янги Наманган” тумани, “Ишонч” махалла фуқаролар йиғини, Ғазина кўчасида ўрганиш ўтказилган. Натижада шу кўчада жойлашган кушхонадан чиқган чиқинди сув канализация тармоғидан тошиб кўчадаги ариқга қўйилаётганлиги аниқланган.

Ҳолатни бартараф этиш юзасидан ишлар ташкиллаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган

Баҳолаганлар

3437

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг