Наманганда 8 ёшли бола ис газидан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Наманганда 8 ёшли бола вафот этди. У ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Кеча, 8 январь куни соат 11:22 да Чуст тумани “Ёрқишлоқ” маҳалласидаги хонадонларни бирида вояга етмаган 2014 ва 2019 йилда туғилган ўғил болалар соғлиғи ёмонлашиб шифохонага олиб келинган. 

2014 йилда туғилган болага туман Тиббиёт бирлашмасида биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этган. Ҳозирда ўлим сабаби аниқланмоқда. Унинг укасининг ҳолати ҳақида маълумот берилмаган.

Якуний хулоса суд тиббий экспертизаси хулосасидан сўнг маълумот берилади.  

Ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Наманганда “Док-1 Макс” дорисини қабул қилган бола вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг