Наманганда $58 200 га ер сотаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Наманганда фуқарога 1,2 гектар ер майдонини 58 200 АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзоси К.У. ўзи ва қўшнисига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Пискент туманида жойлашган, жами 1,2 гектар ер майдонини фуқаро У.га сотишга келишиб олган.

Маълум бўлишича, К.У. фуқаро У.га ерни 58 200 долларга сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ доллари ва 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг