Наманганда 5 яшар боласини ўлдирмоқчи бўлган ота қўлга олинди
3-саҳифа
−
29 Декабрь 2023
11605Наманган вилоятида Мингбулоқ туманида 5 яшар ўғлини ўлдирмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Жорий йилнинг 26 декабрь куни Мингбулоқ туманида 1989 йилда туғилган эркак соат 22:00ларда ажрашиб кетган турмуш ўртоғининг яшаб келаётган уйига бориб, биргаликда яшаш тўғрисида келиша олмасдан, жанжаллашиб, унга ўзи ва фарзандларини ўлдиришини айтган.
Шундан сўнг, у шу куни соат тахминан 23:10ларда уйида пичоқ билан ўзи билан биргаликда яшаб келаётган 2018 йилда туғилган ўғлини қасддан ўлдириш мақсадида бўйин соҳасига 3 маротаба пичоқ тортган. Шу вақтда хонадондаги бақир-чақирларни эшитган акаси қўлидан пичоқни тортиб олиб қўйган. Шу тариқа эркак ўғлини қасддан ўлдириш жиноятини охирига етказа олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27 декабрь куни Мингбулоқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда эркакнинг гўдак болани турли шаклда қийнаётгани, уни ҳаёти ва соғлиғини хавфга солувчи хатти-ҳаракатлар қилаётгани тасвирланган видео тарқалганди. Болани қийнаган унинг отаси экани аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
LiveБарчаси