Наманганда 31 ёшли эркак оғзаки тортишув сабаб танишини пичоқлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Наманган вилояти Давлатобод туманида 32 ёшли эркак танишини оғзаки тортишув сабаб пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 май куни соат 16:00 ларда 32 ёшли М.Қ. Давлатобод тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи таниши Т.Ш.нинг уйига келган вақтида, у ерда бўлган 31 ёшли Н.И. билан оғзаки тортишиб қолиб, унинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб жароҳат етказган. Оқибатда Н.И. “гемоперитонеум пост геморрагик шок-1-2 даражаси” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг