Наманганда 3,7 магнитудали зилзила бўлди
Local
−
05 May 2024 7841 1 minute
Бугун, 5 май куни Наманган вилоятида маҳаллий вақт билан соат 13:16 да 3,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Косонсой туманида бўлган. Зилзила координаталари: 41,25 градус шимолий кенглик; 71,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 14 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 194 км жанубий-шарқда жойлашган.
Зилзила кучи қуйидаги ҳудудларда сезилган:
- Косонсой туманида 3 балл,
- Янгиқўрғон туманида 2-3 балл,
- Чортоқ туманида 2 балл,
- Наманган шаҳрида 2 балл,
- Тўрақўрғон туманида 2 балл.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November