Наманганда 216 миллион сўмлик дори-дармонлар тўхтатилди
Жамият
−
19 Август 2019 5131 1 дақиқа
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати Наманган вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида, фуқаро Х.С. бошқарувидаги “ГАЗ-2834” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда Наманган шаҳри И.Каримов кўчасида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу юк машинасида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 216 миллион сўмлик 5 минг 434 та қадоқдаги дори-дармон воситалари борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь