Наманганда 20 ёшли йигит 22 ёшли танишини пичоқлади
3-саҳифа
−
17 Май 2021
8687Наманган шаҳар Давлатобод туманида 20 ёшли йигит келишмовчилик туфайли 22 ёшли танишини пичоқлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 май куни соат 19:00 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ошхона пичоғи билан чап орқа курак ва чап қўл билак соҳасига уриб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда 1999 йилда туғилган фуқаро чап кўкрак қафаси ва чап билак соҳасида кесилган жароҳат ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 13 май куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.