Наманганда 20 ёшли ҳайдовчи 53 ёшли фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида Nexia ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 2 июль куни соат 17:50 ларда 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia русумли автомобилда Янгиқўрғон – Наманган йўлининг 5-километрида кетаётган пайт ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қолган ва йўлни кесиб ўтаётган 1968 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Оқибатда пиёда олган тан жароҳати туфайли шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жорий йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида Spark ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган фуқарони уриб юборган эди.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг