Наманганда 19 яшар қиз ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
24 Ноябрь 2020
19210Наманган вилояти, Чуст тумани, "Мўйноқтепа" МФЙ Суҳбатқудуқ кўчасида яшовчи 19 яшар қиз Р.Д. ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 11:00 атрофида содир бўлган.
Қиз яшаш уйи молхонаси тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини ўзи бўйин қисмидан осиб, жонига қасд қилган. У вафот этган ҳолда топилган.
Ўша куннинг ўзида ўтказилган суд-тиббий экспертизаси маълумотига кўра, Р.Д.нинг ўлими бўйин аъзоларининг сиртмоқда сиқилиши натижасида механик асфикциядан келиб чиққан. Бошқа тан жарохатлари аниқланмаган.
Марҳума Р.Д. 2001 йилнинг 11 октябрь куни Чуст туманида туғилган. Миллати - ўзбек. Судланмаган, мавсумий деҳқончилик билан шуғулланган, Чуст тумани, Мўнчоқтепа МФЙ, Суҳбатқудуқ кўчасидаги уйда оила аъзолари билан яшаган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан фуқаро Р.Д. ўз жонига қасд қилгани ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.