Наманганда 16 ёшли бола машина олиб қочиб, ЙТҲ га учради
Жамият
−
27 Ноябрь 2022
6930Наманган вилоятида вояга етмаган шахс автомашинани олиб қочиб, йўл траспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Чортоқ туманида яшовчи фуқаро А.О.нинг Nexia-2 машинасини соат тунги 02:30 да номаълум шахс унинг хонадони олдидан олиб қочиб кетган. Шундан сўнг, фуқаро туман ИИБ га мурожаат қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлар натижасида жабрланувчига тегишли бўлган машина номаълум шахс томонидан Поп туманидаги йўл четидаги бетон устунга урилиб, пастликка тушиб кетган ҳолда топилган.
Мазкур жиноятни содир этган шахсга дастлаб биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилиб, шахсига ойдинлик киритилган. У муқаддам судланган Чортоқ туманида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли М.А. экани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳайдовчига жиддий шикаст етмагани сабабли, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси