Наманганда 14 ёшли бола машинада ўз тенгдошини уриб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Наманганда 14 ёшли йигит "ВАЗ-2106" русумли автомобилда ўзининг тенгдошини уриб юборди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 20 май куни соат 14:45 да Косонсой тумани “Кушон” МФЙ Ҳуррият кўчасида содир бўлган. 

2008 йилда туғилган бола (тумандаги 5-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси) "ВАЗ-2106" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётганда, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четида кетаётган пиёда, 2008 йилда туғилган Х.Б.ни уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда Х.Б. оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косонсой тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

456

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг