Наманганда 1-гуруҳ ногирони уйга қўшилиб ёниб кетди
3-саҳифа
−
31 Декабрь 2022
9967Наманганда хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 1 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Бугун, 31 декабрь куни Наманган шаҳар “Байналминал” маҳалласидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлди. Келиб тушган хабарга асосан соат 07:25да ёнғин қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Содир бўлган ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 07:40да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйиниинг шифт ва том қисмидан 25 квадрат метр жойи ҳамда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин вақтида 1-гуруҳ ногирони — 1997 йилда туғилган фуқаронинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь