Наманганда ҳаракатланаётган машина юкхонасида ўтирган 21 ёшли йигит вафот этди
3-саҳифа
−
14 Октябрь
13333Наманган вилояти Косонсой туманида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат 2 октябрь куни соат 16:00 атрофида туманнинг Боғибаланд кўчасидаги ички йўллардан бирида содир бўлган. 21 ёшли “ВАЗ-2107” ҳайдовчиси дўстини машина юкхонасига ўтқизиб олиб, турли манёврлар қилиб ҳаракатланган.
Юкхонадаги йигит эҳтиётсизлик оқибатида ерга йиқилган ва турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 12 октябрь куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан иш очилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қамчиқ довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси