Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди
Жамият
−
16 Февраль 2022
9157Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 16 февраль куни Наманган вилояти прокуратурасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтган. Унда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ҳам иштирок этган ва ташкилий масала кўриб чиқилган.
Йиғилишда адлия катта маслаҳатчиси Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланган.
Маълумот учун, Бектош Сайипов 2021 йилнинг март ойидан тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
LiveБарчаси