Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумот учун, Ғуломжон Муродхўжаев 1979 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1999 йилда Наманган давлат университетини, 2010 йилда Президент  ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Наманган вилояти Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бошқармаси етакчи мутахассислигидан бошлаган. 

2005–2016 йилларда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, Наманган вилоят монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Наманган вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган.
 
2016–2020 йилларда Тўрақўрғон тумани ҳокими бўлган. 

У 2020 йилдан ҳозирга қадар Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори лавозимида фаолият юритаётганди. 

Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг 2021 йил 18 январдаги қарори билан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг