Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари алмашди

Жамият

image

Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратининг муҳим лавозимларида ўзгариш бўлди. Хусусан, шаҳар ҳокимининг 3 нафар ўринбосари ўзгарди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг телеграмда каналида хабар берилди.

Унга кўра, Музаффар Абдуллаев Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Музаффар Абдуллаев 1984 йилда Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 2006 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилоят молия бошқармаси бошлиғи ёрдамчилигидан бошлаган. 

2009 —2017 йилларда Наманган вилоят молия бошқармасида бош иқтисодчи, сектор мудири, бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2017—2019 йилларда Наманган шаҳар молия бўлими мудири бўлган.

2019 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди. 

Жобир Абдуллаев Наманган шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Жобир Абдуллаев 1984 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2005 ва 2008 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтини муҳандис-қурувчи ва муҳандис-энергетик йўналишларида тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда “Наманган электр тармоқлари” ОАЖда электромонтёрликдан бошлаган. 2008—2010 йилларда шу жамиятда муҳандис, етакчи муҳандис бўлиб ишлаган.

2010—2013 йилларда Наманган тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи бўлган.

2013 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳридаги “Истиқбол” электр таъминоти корхонаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди. 

Аюбхон Бобомирзаев Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди

Аюбхон Бобомирзаев 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йилда Наманган саноат-технология институти, 2003 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институти ва 2005 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Наманган саноат-технология институтида ассистентликдан бошлаган. 

2018 йилдан ҳозирга қадар шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг