Нагелсман “Бавария”да кўришни истайдиган икки футболчини айтди
Спорт
−
07 Апрель 2022
3896Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг гигант жамоалари ҳар доим энг яхши истеъдодлар учун бозорда кураш олиб борган. Аммо кўплаб энг кучли футболчилар ҳатто “Бавария” учун ҳам етиб бўлмайдиган чўққи ҳисобланади.
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе дунёдаги ҳеч бир клуб учун ортиқчалик қилмайди. Бу ҳақда “Бавария” устози Нагелсман “Amazon Primе” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Мбаппе дунёдаги ҳеч бир клуб учун ортиқчалик қилмайди. Аммо бизда Килианни сотиб олиш учун молиявий имконият йўқ. Шунингдек, менда Френки де Ёнгнинг ҳам ўйини яхши таассурот қолдиради”, деган Нагелсман.
Маълумот ўрнида, франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг кейинги манзили “Реал Мадрид” эканлиги тобора ойдинлашмоқда. Френки де Ёнгнинг эса “Барселона” билан 2024 йилгача мўлжалланган шартномаси бор.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси