“Ньюкасл” Азарни қанчага сотиб олмоқчилиги маълум

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Эден Азар келаси трансфер мавсумида “қаймоқранглилар” сафини тарк этиши мумкин. “Todofichajes” нашри хабарига кўра,  бельгиялик футболчи Англия Премьер лигасига қайтиши мумкин.

Нашрда таъкидланишича, “Ньюкасл” ҳали ҳам яримҳимоячи билан шартнома имзолашга умид қилмоқда. Клубнинг янги раҳбарлари Эденнинг трансфери учун 40 миллион еврога яқин маблағ ажратишга тайёр.

Ўз навбатида,  “қаймоқранглилар” президенти Флорентино Перес ҳам Азарнинг муваффақиятсиз ўйинлари ва доимий жароҳатлари туфайли футболчи билан хайрлашишга тайёр. Трансфер январь ойидаги трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.

Жорий мавсумда Азар Ла лигада 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифига айланган.  

Маълумот учун, “Реал” 2019 йилда Эденни “Челси”дан 115 миллион еврога сотиб олганди. Тransfermarkt портали айни пайтда бельгияликни 25 миллион еврога баҳолаган.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг