Нью-Йоркдаги терактни уюштирган ўзбекистонлик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

3-саҳифа

image

Кеча, 13 март куни АҚШнинг Нью-Йорк штати жанубий округи суди ҳакамлар ҳайъати 2017 йилда Нью-Йоркдаги портлашни амалга оширган асли ўзбекистонлик Сайфулло Соиповга ўлим жазоси берилиши бўйича келишувга эриша олмади ва шу боис у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Бу ҳақда Нью-Йорк жанубий округи прокуратураси эълон қилган баёнотда айтилган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 январь куни ҳакамлар ҳайъати Соиповни қотиллик, қотилликка уриниш ва хорижий террорчи ташкилотни қўллаб-қувватлаш каби 28 та моддада айбдор деб топган. Кейин ҳакамлар ҳайъати айбдор шахс ўлим жазосига лойиқми ёки йўқлигини кўриб чиққан. Улар бир овоздан бир қарорга кела олмагани учун, қонунга кўра, жазо сифатида ўлим жазоси умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилади. Судья бундай ҳукмни мажбурий равишда чиқариши керак ва уни енгиллаштира олмайди. Ҳукмни эълон қилишнинг расмий тартиби кейинроқ амалга оширилади.

Айтиш жоизки, Нью-Йорк штатида ўлим жазоси 50 йилдан ортиқ вақт давомида амалга оширилмаган эди.

Соипов қандай жиноят содир этган?

2017 йилнинг 31 октябрь куни Соипов Пикап машинасини Гудзон дарёси қирғоғидаги Нью-Йорк кўчаларидан бири бўйлаб велосипедчилар учун ажратилган йўлакда катта тезликда ҳайдаб, йўлига тўсқинлик қилганларнинг барчасини босиб кетган. Ҳужум 2001 йил 11 сентябрь хуружлари қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорликдан бир неча юз метр нарида содир бўлган. АҚШ расмийлари теракт деб атаган ҳужум натижасида 8 киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши жароҳатланди. Жиноятчи яраланган ва ҳибсга олинган. Соипов ИШИД террорчилик гуруҳи мафкураси таъсирида ҳаракат қилганини тан олди.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт Нью-Йорк умрбод қамоқ жазоси Нью-Йоркдаги ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг