Нью-Йоркда полиция ходими оддий фуқарони отиб ўлдирди

Олам

image

Нью-Йоркдаги Авлиё Иоанн Илоҳий соборида хор намойиши якунлангач, полиция номаълум кишини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Нью-Йорк полицияси Матбуот хизматида хабар берилган.

“Номаълум эркак полицияга қарата ўқ узди, полиция бунга жавоб берди. Оқибатда, ўққа тутилган одам ҳалок бўлган. Қуролланган кишининг жасади Сент-Люк шифохонасига етказилган”, дея хабар берган полиция Матбуот хизмати. 

Шаҳар полиция бўлими бошлиғи Дермот Шининг сўзларига кўра, ўқ узган одам ҳеч кимни ўлдириш ёки жароҳат етказишга улгурмаган. 

“Бу одам аввалдан жиноий ишлар қилган бўлиши мумкин, буни бармоқ изларини текшириш орқали аниқлаш керак. Унгача биз унинг исмини ошкор қилмаймиз”, дейди шаҳар полицияси бошлиғи.

Ҳодиса жойида иккита ярим автоматлик қурол ва сумка топилган. Халтанинг ичида бензинли идиш, арқон, симлар, бир нечта пичоқ ва Инжил китоби бор бўлган. Фавқулодда вазият содир бўлган жойга ўз вақтида етиб келган полиция ходимлари 15 марта ўқ узган. Эркак бошига ўқ тегиши оқибатида вафот этган.

Собор Матбуот хизмати ҳам йиғилганларнинг ҳеч бири жабрланмаганига аниқлик киритди. 

“Биз қутқарувга биринчи бўлиб келганлари ва чиқиш жойидаги отишмага зудлик билан жавоб берганлари учун миннатдормиз. Йиғилганлар орасида жароҳат олганлар йўқлиги учун миннатдормиз”, дейилади собор веб-сайтида.


Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг