Нью-Йоркда Пабло Пикассонинг картинаси 103 млн долларга сотилди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Пабло Пикассонинг 1932 йилда чизилган “Деразада ўтирган аёл“ (“Мария Тереза”) асари Christie’s кечки ким ошди савдосида 103 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда ким ошди савдосининг Twitter’даги саҳифасида хабар берилди.

Маълум қилинишича, асарнинг якуний қиймати 90 миллион долларни ташкил этган, аммо барча қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда расмнинг келажакдаги эгаси 103,41 миллион доллар тўлаши керак бўлади.

Олдинги сафар “Деразада ўтирган аёл“ асари 2013 йил февраль ойида ким ошди савдосига қўйилган эди. Кейинчалик у Лондон ким ошди савдосида номаълум коллекционерга 28,6 миллион фунтга (комиссия билан 44,8 миллион долларга) сотилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг