Нью-Йоркда муҳожирлар учун комендантлик соати жорий қилинди
Олам
−
16 Январь
4839Нью-Йорк ҳукумати муҳожирларнинг шаҳарда қолишини тартибга солиш чораларини кўряпти. Бу ҳақда “New York times post” хабар берди.
Манбага кўра, маҳаллий аҳолининг ноқонуний мигрантлар тўғрисидаги шикоятларини ҳисобга олиб кеча, 15 январдан бошлаб муҳожирлар сақланадиган тўртта вақтинчалик бошпанада соат 23:00 дан 6:00 гача комендантлик соати жорий этилди. Бу ерда мигрантлар ҳар куни ҳисобот беришлари ва белгиланган вақт давомида бошпаналарда эканликларини тасдиқлашлари керак бўлади.
Истиснолар фақат ташриф буюрувчи ишлаётган ёки ўқиётганда, шунингдек, тиббий муассасалар ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ташриф буюрганида мумкин бўлади.
"Ушбу сиёсат шаҳар васийлигидаги муҳожирлар фаолиятини янада самарали бошқариш имконини беради", дейилади шаҳар ҳокимияти вакили баёнотида.
Муаммо айниқса Техас губернатори Нью-Йоркка ноқонуний муҳожирларни жўната бошлаганидан сўнг кескинлашди.
Тураржой марказлари яқинида ҳатто тунда ҳам хорижликлар гуруҳини кўриш мумкин. Нью-Йорк мэри Эрик Адамс мигрантларнинг кўпайиши шаҳарнинг қулашига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.
Шаҳар идорасининг маълум қилишича, бу қоида келаётган бўронлар ва эҳтимолий кучли шамоллар туфайли хавфсизлик нуқтайи назаридан қабул қилинган. Мэр Адамс эса журналистларга янги тартиб "эҳтиёткорлик" туфайли жорий этилганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда АҚШ пойтахтида тартибсизликлар сабабли комендантлик соати жорий этилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь