Нью-Йоркда метро станциясини сув босди (видео)

Олам

Кеча, 1 сентябрь куни кечқурун Aмерика Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳридаги “28–кўча” ерости метро станциясини сув босди.  Бу ҳақда маҳаллий нашрлардан бири хабар бермоқда.

Қайд этилишича, олтита метро поезди сув остида қолган, йўловчилар эса эвакуация қилинган.  Aйни дамда “Metro-North” ва “Long Island Railroad” бекатларини туташтирувчи станциялар ёпилган.

Маълумот учун, бир неча кундан бери Нью-Йоркда кучли сув тошқинлари юз беряпти. Тошқинга доимий равишда ёғган ёмғир сабаб бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, Мидтаун маҳалласидан 24 километр жануби-ғарбда жойлашган Ньюарк аэропорти ҳам сув остида қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Нью-Йорк шаҳридаги метро тизими фаолиятида узилиш юз бериб, 83 та метро поезди тўхтаб қолган эди. Оқибатда 550 дан ортиқ йўловчилар поезд рельслари устидан юриб, кейинги бекатга пиёда етиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг