Нью-Йоркда машина пиёдаларни босиб кетди
Олам
−
26 Июнь 2022
7677Бруклиннинг Нью-Йорк ҳудудида автомобиль катта тезликда пиёдалар оломонини устига бостириб борди. Оқибатда бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The New York Post” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, вафот этган аёл 67 ёшда бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тўрт киши, жумладан, саккиз ёшли бола жароҳатланган. Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган, боланинг ва икки кишининг аҳволи оғир, яна бир киши енгил тан жароҳати олган.
Нью-Йорк ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, ҳодиса кеча, 25 июнь куни маҳаллий вақт билан тахминан 19:15 да Ральф-авеню ва Макдоноу кўчаси бурчагида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, машина оломонни уриб кетганидан сўнг, бошқа автомобиль билан тўқнашиб кетган, кейин эса автобус бекатига бориб урилган.
Полиция пиёдаларни уриб кетган автомобиль ҳайдовчиси аллақачон қўлга олинганини маълум қилган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги газета манбаларининг таъкидлашича, у оломон орасига ҳайдаган машина қидирувда бўлган. Полиция рақамларни текшириш учун машинани тўхтатмоқчи бўлганда ҳайдовчи тезликни ошириб, пиёдаларга бориб урилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь