МЮнинг собиқ футболчиси ЙТҲга учради
Спорт
−
18:47 491 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси, камерунлик дарвозабон Андре Онана Европа лигаси доирасида “Трабзонспор” ва “Хартс” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Sözcü” хабар берди.
Туркия оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Онана бошқарувидаги автомобиль олдинда ҳаракатланаётган машина билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида транспорт воситаларига моддий зарар етган, бироқ ҳеч ким жароҳат олмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, дарвозабон ва унинг оила аъзолари ҳодисадан кейин соғ-саломат экани айтилган.
Маълумот учун, Камерун терма жамоаси дарвозабони жорий мавсум охирига қадар “Манчестер Юнайтед”дан ижара асосида “Трабзонспор” сафида ҳаракат қилади.
“Трабзонспор” жорий мавсумда Европа лигасида иккинчи туридан сўнг 6 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Live
Барчаси