МЮ Роналду ўрнига бир неча номзодларни кўриб чиқмоқда
Спорт
−
27 Декабрь 2022
4524"Манчестер Юнайтед" ноябрь ойи охирида жамоани тарк этган португалиялик футболчи Криштиану Роналдуга ўринбосар қидирмоқда. 37 ёшли тўпурар журналист Пирс Морганга ЖЧ олдидан шов-шувли интервью бериб, раҳбарият ва бош мураббий Эрик тен Хагни танқид қилганди. “Қизил иблислар” футболчининг бундай хатти-ҳаракатларига тоқат қилмади ва у билан шартномани бекор қилди.
Криштианунинг ўрнига асосий номзод нидерландиялик ҳужумчи Коди Гакпо бўлиб турибди. Бироқ 23 ёшли футболчи учун курашда "манкунианликлар" "Ливерпуль"ни ортда қолдириши керак. "Мерсисайдликлар" ПСВ форварди билан 6 йиллик шартнома имзоламоқчи.
Шунингдек, МЮ эътиборини яна бир ҳужумчига қаратди. "Манкунианликлар" январь ойида "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхенни қўлга киритишга уриниб кўради. Нигериялик футболчи жорий мавсум Италия клуби сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь