МЮ Рэшфордни “Барcелона”га берганидан афсусда – ОАВ

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клуб ҳужумчиси Марcус Рэшфордни “Барcелона”га ижарага бериш қароридан афсусда. Бу ҳақда “Daily Mirror” нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, манкунианликлар инглиз футболчисини 26 миллион фунт стерлинг миқдорида сотиб олиш опцияси билан ижарага беришга рози бўлган. Рэшфорд жорий мавсумда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Манба таъкидлашича, “қизил иблислар” раҳбарияти футболчининг трансфер нархи камида 50 миллион фунт стерлинг бўлиши керак деб ҳисобламоқда. Футболчининг ўзи эса Каталония клубида қолиш истагида ва агар “Барселона” уни тўлиқ сотиб олишга қарор қилса, бу трансфер унинг фойдасига ҳал бўлиши мумкин.

Ижара шартномасида муддатидан олдин бекор қилиш банди кўзда тутилмаган. Клуб ҳамкори ва эгаларидан бири Жим Рэтклифф бюджет юкини камайтириш мақсадида Рэшфордни сотиш тарафдори, бироқ уни “Барселона”га арзонлаштирилган нархда қўйиб юборишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ламин Ямаль “Барселона” бош мураббийси Ханси Флиcкка жамоанинг айрим ўйинларида Маркус Рэшфордни асосий таркибдан тушириб қолдириш кераклигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Manchester Yunayted” Marcus Reshford “Barcyelona”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар