МЮ Магуайр билан шартномани узайтирди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” клубнинг асосий ҳимоячиси Ҳарри Магуайр билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Янги келишувга кўра, 33 ёшли инглиз футболчиси “қизил иблислар” сафида 2027 йилнинг ёзига қадар тўп тепади. Шунингдек, битимда яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам бор.

“Манчестер Юнайтед” сафида ўйнаш – катта шараф. Бу масъулият мени ва оиламни ҳар куни фахрлантиради. Бу клубда фаолиятимни давом эттираётганимдан хурсандман”, дейди футболчи.

Маълумот ўрнида, Ҳарри МЮ сафига 2019 йилда келиб қўшилган ва шу вақтга қадар жамоа таркибида 266 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол киритган ва 7 бор жамоадошларига голли узатма берган. Қолаверса, ушбу вақт ичида у жамоаси билан Англия кубоги ва Англия Лига кубогида ғолиб бўлган.

Рамазон Усанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

шартнома МЮ Магуайр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг