МЮ Кейнни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтди
Спорт
−
15 Июнь 2023
2488“Манчестер Юнайтед” “Тоттенхем” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олиш фикридан воз кечди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Манбага кўра, “қизил иблислар” 29 ёшли ҳужумчини “шпорлар” хўжайини Даниель Леви “манкунианликлар”га сотишдан бош тортгани учун уни қўлга киритиш бўйича расмий таклиф киритмасликка қарор қилган. Қайд этилишича, клублар ўртасида музокаралар ўтказилмайди.
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг бу ҳолатдан ҳафсаласи пир бўлди. Бироқ “қизил иблислар” устози яқин орада клуб ҳужумчи позициясига муносиб муқобил топа олишига ишонмоқда.
2022/2023 йилги мавсумда Кейн “Тоттенхем” сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Лондон клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 90 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси