МЮ 129 йиллик антирекордини такрорлади

Спорт

image

Кеча, 19 апрель куни “Манчестер Юнайтед” клуби Англия Премьер лигаси 30-турининг қолдирилган учрашуви доирасида “Ливерпуль” майдонига сафар қилди ва 4-0 ҳисобида имкониятни бой берди. Натижада, “қизил иблислар” ўзининг тарихий антирекордларидан бирини қайд этди.

Гап шундаки, АПЛ доирасидаги икки ўйиндан иборат қарама-қаршилик натижасига кўра, манкунианликлар мерсисайдликларга умумий 0-9 ҳисобида имкониятни бой беришди. 2021 йил 24 октябрь куни “Ливерпуль” “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед” устидан йирик 5-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бу “Манчестер Юнайтед”нинг Англия чемпионати доирасида сўнгги 129 йил мобайнида битта рақиб билан ўйиндаги энг ёмон натижаси ҳисобланди. Яъни, 129 йил ичида ҳеч қайси рақиб икки ўйин натижасига кўра, қизил иблисларни 9-0 дан йирик ҳисобда мағлуб эта олмаган.

“Манчестер Юнайтед” учун чемпионатда бундан ҳам ёмонроқ натижа фақат бир марта қайд этилган. 1892-1893 йилги мавсумда "Сандерленд" билан иккита ўйинда “Манчестер Юнайтед” 11-0 ҳисобида имкониятни бой берган.

Маълумот ўрнида, “Ливерпуль”дан учралган мағлубият “Юнайтед”нинг АПЛ жадвалидаги аҳволини оғирлаштириб қўйди. “Қизил иблислар” 33 та ўйинда сўнг, 54 очко жамғариб, АПЛда олтинчи ўринни банд этиб турибди. Бу уларга ЕЧЛга чиқиш имкониятини бермайди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Manchester Yunayted

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар