Музейлар аҳолидан санъат асарларини сотиб олади

Маданият-санъат

image

2022 йил 1 июлдан бошлаб аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси ташкил этилади ва доимий равишда ўтказиб борилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

“Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси доирасида:

•    давлат музейларига маданий бойликларни, шу жумладан, мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарларини харид қилиш учун 2022 йил 1 июлдан бошлаб ҳар йили Маданий мерос жамғармасига Давлат бюджетидан маданий мерос ва музейлар соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан қўшимча 3 миллиард сўмдан ҳамда ҳудудлардаги тегишли давлат музейларига Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан 500 миллион сўмдан маблағ ажратиб борилади, амалий талабни инобатга олинган ҳолда ушбу маблағ миқдори оширилиши мумкин;

•    оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда жойларда экспедициялар ташкил этилади;

•    маданий бойликларни аниқлаш ва давлат музейларига топширишда фаол иштирок этган аҳоли вакилларининг намунали фаолияти кенг тарғиб этилади ҳамда улар қўллаб-қувватланади;

•    ҳар йили давлат музейларига аҳолидан харид қилиб олинган маданий бойликлар кўргазмаси ташкил этилади ҳамда улар ҳақидаги маълумотлар Маданий мерос агентлиги ва тегишли давлат музейининг расмий веб-сайтига мажбурий тартибда жойлаштириб борилади.

Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

•    ҳар йили “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акциясини йил давомида юқори савияда ўтказиш ва унда фаол иштирок этган шахсларни муносиб рағбатлантириш;

•    2022 йил якунига қадар аҳолидан маданий бойликларни қабул қилиб олиш (харид қилиш) жараёнини рақамлаштириш чора-тадбирларини кўради.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг