Музаффар Ражабов яна бир лавозимга тайинланди
Спорт
−
17 Июль 2023 9147 1 дақиқа
Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Музаффар Ражабов янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда кеча, 16 июль куни Бухоро шаҳрида ATF Championship ҳамда Open FC промоушенлари ҳамкорлигида ташкил этилган қўшма турнирда маълум қилинди.
Унга кўра, ATF Championship асосчиси Музаффар Ражабов кеча, 16 июль куни бўлиб ўтган мусобақа давомида тадбирга меҳмон сифатида келган Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси раиси Ҳожиакбар Ҳакимов томонидан ассоциациянинг Бухоро, Навои ва Самарқанд вилоятлари бўлимига раҳбар этиб тайинланган.
Маълумот учун, Бухорода нафақат ММА балки кикбоксинг ва қўл жангининг ривожига ўз хиссасини қўшиб келаётган, Раджабов эндиликда юқорида номи келтирилган ҳудудларда панкратион ва грепплингни ҳам ривожлантиришга масъул ҳисобланади.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март